КИЧИК СЎЗЛАР | КИЧИК СЎЗЛАР | 59
(1-114)
Залолат аҳли учун барча дўст-ёрларидан аламли бир абадий айрилиқдир.
Ҳам ўзининг дунёвий ёлғон жаннатидан чиқиш ва ваҳшат ва ёлғизлик ичра мозор зиндонига кириш ва қамалиш бўлгани ҳолда, ҳидоят аҳли ва Қуръон аҳли учун нариги оламга кетган эски дўсту ёрларига қовушмоққа василадир.
Ҳам ҳақиқий ватанларига ва абадий саодат мақомларига киришга воситадир.
Ҳам дунё зиндонидан жаннатлар бўстонига чорланишдир.
Ҳам Раҳмони Раҳиймнинг фазлидан, ўз хизмати эвазига ажру мукофот олишга навбатдир.
Ҳам ҳаёт вазифасининг машаққатидан озод этилишдир.
Ҳам ибодат ва имтиҳоннинг таълим ва таълимотини битиришдир.
Алҳосил: Кимда ким фоний ҳаётни асосу мақсад қилса, зоҳиран бир жаннат ичида бўлсада, маънан жаҳаннамдадир.
Аудио мавжуд эмас