ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | ЙИГИРМА ИККИНЧИ МАКТУБ | 49
(1-59)

АЗИЗ, СИДДИҚ ҚАРДОШЛАРИМ!

Бу дунёда, хусусан бу замонда, хусусан мусибатга тушганларга ва билхосса Нур шоғирдлари бошига тушаётган даҳшатли сиқинтиларга ва маъюсийятларга қарши энг таъсирли чора -бир-бирига тасалли ва фараҳ бериш, қувваи маънавийясини қўллабқувватлаш ва фидокор, ҳақиқий қардош каби, бир-бирининг ғами, ҳузни ва сиқинтиларига малҳам суриш ва кадарли қалбини том шафқат ила силашдир. Орамиздаги ҳақиқий ва ухровий ухувват хафагарчилик ва тарафкашликни кугармайди. Шу боисдан мен сизларга бутун қувватим билан эътимод эпгиб бел боғлаганман ва сизлар учун нафақат ёлгиз истироҳатимни ва ҳайсийятимни ва шарафимни, балки руҳимни ҳам севинч ила фидо этишга қарор берганман, буни биласизлар, балкида куряпсизлар. Ҳатто қасам билан таъмин этаманким, мана, саккиз кундир, Нурнинг икки успуни зоҳиран бир-бирита нозланиш ва тасалли бериш ўрнига, ҳузн бераётгани ҳодисаси, қан-чалик аҳамийятсиз бўлмасин, менинг қалбимга бераётган азаби жиҳатидан: ’Эй воҳ! Эй воҳ! Ал-амон! Ал-амон! Ё Арҳамар роҳимийн, мадад! Бизларни муҳофаза айла! Бизларни жин ва инсий шайтонларнинг шарридан қугқар! Қардошларимнинг қалбларини бир-бирига том садоқат ва муҳаббат ва ухувват ва шафқат билан тулдир!" деб ҳам руҳим, ҳам қалбим, ҳам ақлим фарёд этиб йигладилар.

Аудио мавжуд эмас