ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 89
(1-96)
маҳвият - ўз қусурини билиб, ўзига юксак баҳо бермаслик, мутавозеъ бўлмоқ
мискин - молмулки ҳеч йўқ, ўзини ўзи идора қилолмайдиган, бир нарсани қўлга киритишга ожиз кимса
моддаи ҳайвониййа - ҳайвоний жисм
муалло - юксак, улуг, олий
муассир - 1) бир асарни йжод қилган кимса, асар соҳиби; 2) таъсир қилган, таъсирли из қолдирган
мубарро - ёмонликдан узоқ, нуқсонсиз бўлган
муназзаҳ - пок, покиза, қусур ва нуқсондан йироқ
муножот - Аллоҳга ёлвориш, Аллоҳдан нажот истаб дуо қилиш; Аллоҳга ёлвориб ёзилган дуо ёки қасида
Мунъим - бутун неъматлари ила неъматлантирган, ҳақиқий неъмат соҳиби - Аллоҳ исмларидан бири
муршид - пир, инсонларни рушдиҳидоятга бошловчи инсон
муршиди акмал - энг мукаммал, энг комил, энг хайрли ҳидоятчи муршид, пир
мусаббабот - бир сабаб билан юзага келганлар, бир сабаб билан майдонга келган натижалар
мусаддақ - аниқланган, тўғрилигига қатъий ишонч билдирилган
мусаллат - безовта этган, ёпишиб ҳузурсизлик берган, тегажаклик қилган
Аудио мавжуд эмас