ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | ЙИГИРМА УЧИНЧИ СЎЗ | 96
(1-96)
Қодийри Зулжалол - жалол ва азаматли ва ҳар ишга қудрати етувчи буюк Зот, Аллоҳ (Ж. Ж.)
Қодийри Зулжамол - Жалол ва азамат соҳиби, қудрат эгаси, буюк қудратли Зот, Аллоҳ (Ж. Ж.)
Қодийри Зулкамол - камол соҳиби, қудрат эгаси, мукаммал, қудратли Зот, Аллоҳ (Ж. Ж.)
Қодийри Мутлақ - қудрати ниҳоясиз, ҳар нарсага албатта қодир қудратли Зот, Аллоҳ (Ж. Ж.)
Қорун - Мусо (алайҳиссалом) даврида яшаган ва моли билан мағрурланиб ҳаддидан ошган, Аллоҳнинг закот ҳақидаги амрини тингламаган, Мусо (алайҳиссалом)нинг дуосидан сўнг моли ва қавми билан бирга ер тубига ботган золим, мағрур мулкдор. Жаноби Ҳақнинг лутф ва эҳсонига нонкўрлик қилган ва кибр кетгани туфайли бу хунук ном билан машҳур бўлган
қувваи шаҳавиййа - шаҳвоний ҳистуйғу
қувваи қудсиййа - қудсий қувват, пок ва мусаффо ҳистуйғу
қувваи газабиййа - ғазаб қуввати, ҳисси, туйғуси
Ғаниййи Карийм - иноятли ва сахий бўлган, бойлик ва бутун молмулкнинг эгаси
Ҳaкийми Зулкамол - камол соҳиби бўлган, илми энг мукаммал Зот, ниҳоясиз камол ва илму ирода эгаси - Аллоҳ (Ж. Ж.)
Ҳакийми Мутлақ - мутлақ ва ниҳоясиз илм ва ирода эгаси - Аллоҳ, (Ж. Ж.)
халифаи арз - ердаги халифа, ёрдамчи, яъни, инсонларга берилган исм
ҳавл - куч, қувват
Ҳакийми Роҳийм - раҳмли ва марҳаматли, илмли Зот - Аллоҳ (Ж. Ж.)
ҳассосиййат - ҳистуйғулар
ҳасри фикр - бошқа нарсалар билан машғул бўлмасдан бир нарсага бутун фикрини бермоқ
Аудио мавжуд эмас