Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 83
(1-281)

Шу билан бирга, баёни тафсилотсиз ва пардали ва мухтасар бир суратда-ю, аммо даъволари ва исботлари қувватли бир тарзда бўлган Қуръоннинг даъвосини минглаб имзолар ила тасдиқ қи-ладилар.

Ушбу баҳс муносабати ила "Рисолаи Муножот"нинг охиридаги "Иймони бил-явмил-охир" рукни ва, хусусан, "Русул" ва "Кутуб"нинг шаҳодати муножот суратида зикр этилган жуда қувватли, натижали ҳамда жами ваҳималарга чек қўядиган бир ҳужжати ҳашрия ҳеч бир ўзгаришсиз бу ерга киритилаётир. Яъни, Муножотда бундай дейилгандир:

Эй Робби Роҳиймим!

Расули Акрамингнинг таълими ва Қуръони Ҳакиймнинг дарси ила англадимки, башда, Қуръон ва Расули Акрам, сўнгра барча муқ-аддас китоблар ва пайғамбарлар бу дунёда ва ҳар тарафда намуналари кўрилаётган жалолли ва жамолли исмларингнинг тажаллилари янада порлоқ бир шаклда абадул абадда давом этажагига; ва бу фоний оламда роҳиймона жилвалари, намуналари кўрилаётган эҳсонотингнийг янада ойдин бир тарзда Дори Саодатда давом этмоғига ва боқий қолмоғига; ва бу қисқа ҳаёти дунёвияда уларни завқ ила томоша қилаётган ва муҳаббат ила ошно бўлаётган муштоқларнинг абадий ҳаётда ҳам дўст бўлиб қолмоқларига ва бирга юрмоқларига ижмоъ ва иттифоқ ила шаҳодат, далолат ва ишорат қиладилар.

Аудио мавжуд эмас