Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 86
(1-281)

Ё Робб! Уларнинг дарс ва таълимларининг ҳаққи-ҳурмати учун бизга ва "Рисолаи Нур" талабаларига иймони комил ва ҳусни хотима бер! Ва бизларни ул зотларнинг шафоатларига ноил айла, омийн...

Ҳам, Қуръоннинг, балки бутун самовий китобларнинг ҳаққониятини исбот қиладиган барча далил ва ҳужжатлар ҳамда Ҳабибуллоҳнинг, балки жами анбиёларнинг нубувватларини исбот этадиган барча мўъжиза ва бурҳонлар охиратнинг ҳақлигига қандай далолат қилсалар, худди шунингдек, Вожибул Вужуднинг борлигига ва бирлигига шаҳодат этадиган жуда кўп далил ва ҳужжатлар ҳам ҳаммаси тўласича Рубубийй-ат ва Улуҳийятнинг энг буюк мадори ва мазҳари бўлган Дори Саодатнинг ва Олами Бақонинг борлигига ва бир кун келиб очилмоғига шундай шаҳодат этадилар. Чунки Зоти Вожибул Вужуднинг ҳам мавжудияти, ҳам жамики сифатлари, ҳам аксар исмлари, ҳам Рубубийят, Улуҳийят, Раҳмат, Иноят, Ҳикмат, Адолат сингари васфлари ва шаънлари лозим даражада охиратни иқтизо қилади; ва вожиб даражасида боқий бир оламнинг кераклигини кўрсатади; ва зарурат даражасида мукофот ва жазо учун ҳашрни ва нашрни истайди.Ҳа, модомики азалий ва абадий бир Аллоҳ бор экан, албатта, Салтанати Улуҳийятининг сармадий мадори бўлган охират ҳам бордир.

Аудио мавжуд эмас