Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 87
(1-281)

Ва модомики бу коинотда ва зиҳаётда ғоят ҳашматли, ҳикматли ва шафқатли бир Рубубийяти Мутлақа бор ва кўринаётир экан, албатта, ул Рубубийятнинг ҳашматини суқутдан, ҳикматини абасиятдан, шафқатини туҳматдан асрагувчи абадий бир Дори Саодат бўлажак ва у ерга кирилажакдир.

Ҳам, модомики кўзга кўриниб турган бу ҳадсиз инъомлар, эҳсонлар, лутфлар, карамлар, иноят ва раҳматларнинг барчаси ғайб пардаси орқасида бир зоти Раҳмони Роҳиймнинг борлигини сўнмаган ақлларга, ўлмаган далбларга кўрсатаётган экан, албатта, инъомни истеҳзодан, эҳсонни ёлғонламакдан, иноятни адоватдан, раҳматни азобдан ва лут-фу карамни хоинликдан ажратиб, эҳсонни эҳсон ва неъматни неъмат этадиган бир Олами Боқийда бир ҳаёти боқия бор ва бўлажакдир.

Ҳам, модомики баҳор фаслида заминнинг тор саҳифасида, юз минглаб китобни бир-бирининг ичида хатосиз ёзаётган бир Қалами Қудрат кўз ўнгимизда тинимсиз ишлаётир экан; ва ул қалам эгаси юз минг карра аҳд ва ваъда ила: "Бу тор жойда, аралаш-қуралаш ва бир-бирининг ичида ёзилган бу баҳор китобидан ҳам осонроқ шаклда кенг бир ерда гўзал ва ўлмас бир китоб ёзажакман ва сизларга ўқиттиражакман", дея жамики фармонларида у китоб ҳақида баҳс юритган экан, албатта ва ҳарҳолда, у китобнинг асли ёзилган, ҳашр ва нашрни рўёбга чиқариш ила ҳошиялари ҳам ёзилажакдир! Ва барчанинг дафтари аъмоли унда қайд этилажакдир.

Аудио мавжуд эмас