Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 90
(1-281)

ва навъи инсонда кўринаётган ва коинотнинг интизомига, адолат ва мувозаналарига ва ҳусни жамолига зид ва қарши жуда катта зулмлари ва исёнлари ҳамда валинеъматига - уни шафқат-ла парвариш этган Зотга қарши хиёнатлари, инкорлари, куфрлари бу дунёда жазосиз қолиб, гаддор, золимлар ҳаётини роҳатда, бечора мазлум эса, умрини машаққатлар ичида кечираётир экан, агар қайта тирилиш бўлмаса, у гаддор золимлар ҳам, у маъюс мазлумлар ҳам вафот ила бир хил натижа топар эдиларки, бу эса, аломатлари умум коинотда кўриниб турган Адо лати Мутлақнинг моҳиятига бутунлай зиддир ва адолат соҳиби бўлмиш ул Зот бу ишни шундоқ қолдирмас, бу ҳолга мусоада этмас!

Ва модомики коинотнинг соҳиби коинотдан заминни, заминдан навъи инсонни инти-хоб этиб, ғоят буюк бир мақом, бир аҳамият берганидек, навъи инсон ичидан ҳам мақосиди Рубубийятига мувофиқ келадиган ва иймону таслим ила ўзларини Унга севдирган ҳақиқий инсонлар бўлмиш анбиё, авлиё ва асфиёларни интихоб этиб, ўзига дўст ва мухотаб қилиб, уларни мўъжизалар ва тавфиқлар ила икром этга ва душманларини самовий тарсакилар ила азоблаётир ва у қийматли ва севимли дўстларининг ичидан ҳам уларнинг имоми ва фахри Муҳаммад алайҳиссолату вассаламни интихоб этиб, Курраи Арзнинг ярмисиии ва навъи инсоннинг бешдан бирини узоқ асрлардан бери Унинг нури-ла нурланти-риб турибди...

Аудио мавжуд эмас