Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 93
(1-281)

бўлган икки рукни иймания ҳам Ҳашрни лозим тутиб, қувватли бир суратда олами бақога шаҳодат ва далолат қилади. Яъни: Малоиканинг вужудини ва уларнинг вази-фаи убудийятларини исботлайдиган барча далиллар ва ҳадсиз шоҳидликлар, айтилган сўзлар ҳаммаси олами арвоҳнинг ва олами ғайбнинг ва олами охиратнинг ва келажакда инсу жинлар ила шонлантириладиган Дори Саодатнинг, жаннат ва жаҳаннамнинг мавжудлигига далолат қилади. Чунки малаклар бу оламларни изни Илоҳий ила кўра оладилар ва унга кирадилар. Ҳазрати Жаброил янглиг инсонлар-ла кўришган жамики Малоикаи Муқаррабийн бир овоздан мазкур оламларнинг борлигидан ва улар бу оламларда сайр қилганликларидан хабар берадилар. Ҳали ўзимиз кўрмаган Амриқо’қитъасининиг мавжудлигини у ердан келганларнинг хабарларидан равшан билганимиз каби, малоикаларнинг юз тавотур қувватидаги хабарлари орқали Олами Бақонинг ва Дори Охиратнинг, жаннат ва жаҳаннамнинг борлигига ҳам ўшандай қатъийят ила иймон келтирмоқ керакдир ва шундай иймон келтирамиз ҳам.Ҳам, "Йигирма олтинчи Сўз" бўлмиш ’Рисолаи Қадар"да иймони бил-қодар рукнини исбот этган ҳамма далиллар Ҳашрга ва қиёмат куни дафтари аъмолларнинг очилишига, мезони акбарда амалларнинг ўлчанишига далолат қилади.

Аудио мавжуд эмас