Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 94
(1-281)

Чунки ҳар нарсанинг муқаддаротини кўзимиз ўнгида низом ва мезон лаъҳаларига қайд этмак ва ҳар зиҳаётнинг саргузашти ҳаётияларини қувваи ҳофизаларида, уруғларида ва бошқа мисолий лавҳаларида ёзмак ва барча зируҳларнинг, хусусан, инсонларнинг дафтари аъмолларини лавҳи маҳфузга ўзидек кўчирмак... қадар, ҳакиймона тақдир, мудаққиқона бир қайд ва ҳафийзона бир китобат этмак - бу ишлар фақат ва фақат Маҳкамаи Куброда умумий бир муҳокама натижасида белгиланадиган доимий бир мукофот ва мужозот учун бўлиши мумкин. Йўқса, атрофлича битилган нозикданнозик у қайдлар буткул маъносиз ва фойдасиз бўлиб қолар эди. Ҳикматга ва ҳақиқатга зид бўлар эди. Ҳам, агар Ҳашр куни келмаса, Қалами Қадар ила битилган бу китоби коинотнинг жамики ҳақиқий маънолари бузилар эдики, бундай бўлиши ҳеч бир жиҳатдан мумкин эмас ва бу эҳтимол мана шу коинотнинг борлигини кўриб туриб инкор этишдек бир маҳол фикрдир, балки бир бемаъниликдир...

Ал-хосил. Иймоннинг беш рукни барча далиллари ила Ҳашр ва Нашрнинг содир бўлишига ва мавжудлигига ва Дори Охиратнинг борлигига ва очилмоғига далолат этиб, уларни истайди, шоҳидлик билдириб, талаб қилади.

Аудио мавжуд эмас