Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 91
(1-281)

худди бу коинот У учун яратилгандек, жамики ғояларни У орқали ва Унинг дини ила ва Қуръони ила намоён этаётир; ва у ғоят қийматли, милёнлар санагача яшай оладиган ҳадсиз хизматларининг ҳақини чексиз бир замонда олмоққа мустаҳак ва лойиқ бўлгани ҳолда, ғоят кўп машаққатлар ва мужоҳадалар ичра ўтган олтмиш уч йиллик қисқа бир умр берилди. Ажабо, ҳеч бир жиҳат-ла ҳеч бир имкони, ҳеч бир эҳтимоли ва ҳеч бир қобилияти бормики, у Зот барча амсоли ва дўстлари билан бирган қайта тирилмасин?! Ва ҳозир ҳам руҳан тирик ва ҳаёт бўлмасин?! Ва абадий йўқликка маҳв бўлган бўлсин?! Хошо, юз минг карра хошо ва калло!

Ҳа, . бутун коинот ва ҳақиқати олам уларнинг қайта тирилишини даъво қилади ва ҳаётини Соҳиби Коинотдан талаб этади. Ва модомики... "Еттинчи Шуъо" бўлган "Оятул Кубро"да ҳар бири биттадан тоғ қувватида ўттиз уч ижмои азийм исбот этганларки: бу коинот бир қўлдан чиққан ва ягона бир Зотнинг мулкидир ва улар камолоти Илоҳиянинг сабабчиси бўлмиш Ваҳдатини ва Аҳадиятини очиқ-ойдин кўрсатмишлар ва Ваҳдат ва Аҳадият ила бугун коинот у Зоти Воҳиднинг амри остидаги аскарлари ва тобеъ маъмурлари ҳукмига ўтади ва охиратнинг келишлиги билан камолоти қадрсизланишдан, адолати мутлақаси истеҳзоли гадри мутлақадан, ҳикмати оммаси сафоҳатли ҳикматсизликдан ва поёнсиз раҳмати маъносиз таъзибдан ва иззати қудрати зали-лона ожизликдан қутуладилар ва покланадилар экан...

Аудио мавжуд эмас