Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 88
(1-281)

Ҳам, модомики бу арз касрати махлуқот жиҳати-ла ва мутамодиян ўзгаришдаги юз минглаб хил завил-ҳаёт ва завил-арвоҳга маскан, манба, фабрик, ташҳиргоҳ ва машҳари бўлиши эътибори ила, бу коинотнинг қалби, маркази, хулосаси, натижаси ва сабаби хилқ-ати ўлароқ ғоят буюк шундай бир аҳамияти борки, ўзи кичик бўлишига қарамай, улкан самовотта тенг қўйилгандир, Самовий фармонларда доимо:

дейилади. Ва модомики навъи бани Одам бор ва у шундай моҳиятдаги анинг ҳар тарафига ҳукмини ўтказади ва аксар махлуқотни тасарруф қилади; ҳам аксари жонли мавжудотни бўйинсундириб, ўз атрофига тўплаган; ва Заминнинг аксар маснуъотини ўз ҳавасотининг ўлчовлари ва эҳтиёжотининг дастурлари ила шундай чиройли равишда тартиблайди, намойиш этади, зийнатлайди ва ғоят антиқа навъларини рўйхатга олганмисол жамлаб безатадики, на-фақат инс ва жиннинг назарларини, балки самовот аҳлининг ҳамда коинотнинг назари диққатларини ва тақдирларини, коинот соҳибининг назари истеҳсонини жалб этади ва бу билан ғоят катта бир аҳамият ва қиймат олади; ва бу жиҳатдан бу коинотнинг ҳикмати хилқати ва буюк натижаси ва қийматли меваси ва Арзнинг халифаси эканини фанлари, санъатлари ила кўрсатади;

Аудио мавжуд эмас