Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 89
(1-281)

ва дунёда Сонеъи Оламнинг мўъжизали санъатларини бағоят гўзал равишда намойиш қилаётгани ва бир низом бераётгани учун бу навъи Бани Одам ҳар қанча исёни ва куфри билан бирга дунёда қолдирилиб, азоби кечиктирилаётир ва бу хизмати эвазига мухлат берилиб, маваф-фақиятга эришаётир экан...

Ва модомики бундай моҳиятдаги навъи Бани Одам мизожи ва хилқати жиҳатидан ғоят заиф ва ожиздир; ва шу ғоят ожизлиги ва фақирлиги устига, яна ҳадсиз эҳтиёжлари ва аламлари бўлгани ҳолда, қуввати ва ихтиёридан устун бўлмиш улкан Курраи Арзни шу навъи инсонга лозим ҳар турли маъданларга кон, ҳар турли таомларга омбор, ҳушига ёқадиган ҳар турли молларга тўла бир дўкон қилиб қўйган ғоят кучли ва ҳикматли ва шафқатли бир Мутасарриф бори, ул Зот навъи инсонга шу тарз боқади, парваришлайди ва истаган нарсаларини беради экан...

Ва модомики ҳақиқати шундай бўлган бир Робб ҳам инсонни севади, ҳам ўзини инсонга севдиради; ҳам боқийдир, ҳам боқий оламла-ри бор; ҳам ҳар ишни адолат-ла ҳал этади ва ҳар нарсани ҳикмат-ла яратади; ҳам бу қисқа ҳаёти дунёвияда ва бу қисқагина умри башарда ва бу муваққат ва фоний заминда у Ҳокими Азалийнинг салтанатининг ҳашмати ва ҳокимиятининг сармадияти қарор топмаётир;

Аудио мавжуд эмас