Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 96
(1-281)

Ҳа, мисол учун, бир ҳовуч тупроқ юзлаб хил гулларга галмагалдан гултуваклик қилади, дейлик. Агар бу ишлар табиатга, сабабларга ҳавола этилса, ё у тувакда кичик миқёсда юзлаб, балки гуллар ададича маънавий ускуналар, фабрикалар бўлиши лозим, ёки у тупроқдаги ҳар бир зарра ҳамма бошқа-бошқа гулларни мухталиф хосиятлари ва ҳаётдор жиҳозоти билан ясашни билиши, худди бир илоҳ каби, ҳадсиз илми ва ниҳоятсиз иқтидори бўлиши лозим келади. Худди шунингдек, амр ва ироданинг бир арши бўлган ҳавонинг, шамолнинг ҳар бир парчасида ва бир нафасга ва бир тирноқча келадиган «Ху» лафзидаги ҳавода, кичкина миқёсда, бутун дунёда мавжуд теле-фонларнинг, телеграфларнинг, радиоларнинг, ҳадсиз ва мухталиф сўзлашувларнинг марказлари, ўзаклари, микрофон ва узатгичлари бўлиши ва у ҳадсиз ишларни бараварига ва бир онда қила олиши керак. Ва ёхуд у «Ху»даги ҳавонинг, балки унсури ҳавонинг ҳар бир парчасининг ҳар бир зарраси барча телефончилар ва бошқа-бошқа умум телеграфчилар ва радио орқали сўзлаётганлар қадар маънавий шахсиятлари ва қобилиятлари бўлиши, уларнинг умум тилларини билиши ва айни чоқда бошқа зарраларга ҳам билдириши, ёйиши керак. Чунки билфеъл бу вазият қисман кўриляпти.

Аудио мавжуд эмас