Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 98
(1-281)

Ва «Ху»нинг лафзида, ҳавосида шундай порлоқ бир бурҳон ва бир ламъаи Воҳидият бўлганидек, маъносида ва ишоратида ҳам ғоят нуроний бир жилваи Аҳадият ва кўп қувватли бир ҳужжати тавҳид ва у ҳужжатда «Ху» олмошининг бу мутлақ ва мубҳам ишорати қайси зотга қарайди?" саволига аниқлик киритадиган нуқта борлиги учун, ҳам Қуръони Мўъжизул Баён, ҳам аҳли зикр мақоми тавҳидда бу қудсий калимани кўп такрорлайдилар, дея илмал-яқийн билдим.

Ҳа, масалан, бир нуқта қўйилган оқ қоғозга яна икки-уч нуқта кўйилса, қоришади; ва бир одам мухталиф кўп вазифаларни бараварига бажара бошласа, чалкаштиради; ва бир кичик зиҳаётга кўп юклар юкланса, остида эзилади; ва бир тил ва бир қулоқдан бир пайтда мутааддид калималарнинг бараварига кириб-чиқиши интизомини бузиб, қориштириб юборади. Ҳолбуки, «Хува»нинг калити ва компаси ила фикран саёҳат этганим ҳаво зар-раларида ҳар бир парчаси, ҳатто ҳар бир зарраси ичига мухталиф мингларча нуқталар, ҳарфлар, калималар ёзилгани ва ё ёзила олажаги ҳолда, қоришмаётганини ва интизомини бузмаётганини;

Аудио мавжуд эмас