Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 101
(1-281)

Ва ҳар бир зарра ва ҳар бир парча ҳаво лисони ҳол ила Дейишларини билдим ва бу «Ху» калити ила ҳавонинг моддий жиҳатидаги бу ажойиб ҳолни кўрганим каби, ҳаво унсури ҳам бир «Ху» ўлароқ олами мисол ва олами маънога бир калит бўлди.

Кўрдимки, олами мисолда сон-саноқсиз фотоаппаратлар ҳар бири ҳадсиз ҳодисоти дунёвияни айни дамда, ҳеч қориштирмасдан, суратга олаётир. Мингта дунё қадар катта ва кенг бир синемои ухровияни фониётнинг фоний ва зойил ҳолларини ва вазиятларини ва ўткинчи ҳаётларининг меваларини сармадий томошагоҳларда ва жаннатда саодати абадия асҳобларига дунё можароларини ва эски хоти-раларини лавҳа-лавҳа кўрсатиш учун ўрнатилган жуда катта бир суратгир аппарат си-фатида билдим. (Ҳошия)

Ҳошия. Аммо зоҳир ҳақиқатлар каби, кучли бурҳонлар ва ҳужжатлар билан исбот этишга вақт ва жой, ҳол ва вазият мусоада этмаганидан, қисқа кесилди.

Ҳам лавҳи маҳфузнинг, ҳам олами мисолнинг икки ҳужжати ва икки кичик намунаси ва икки нуқтаси бўлмиш инсон бошидаги қувваи ҳофиза ва қувваи хаёлия ўзи мошдек кичик бўлишига қарамай, ичларига ҳеч қориштирилмай, камоли интиз-ом ила катта бир кутубхонага сиқулик маълумотнинг ёзилиши қатъий исбот этадики, бу икки қувванинг намунаи акбар ва аъзами олами мисол билан лавҳи маҳфуздир.

Аудио мавжуд эмас