Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 100
(1-281)

Шундай экан, бу саҳифаи ҳавонинг ҳаққал-яқийн, айнал-яқийн, илмал-яқийн даражасида бадоҳат-ла Зоти Зулжалолнинг ҳадсиз ғайри мутаноҳий илми, ҳикмати-ла ишлатаётган қалами қудрат ва қадарнинг мутабаддил саҳифаси лавҳи маҳфузнинг олами тагайюрда ва мута-баддил шуунотида бир "Лавҳи маҳв ва исбот" номидаги ёзиб-ўчирилиб турадиган тахтаси ҳукмидадир.

Хуллас, ҳаво унсурининг биргина нақли асвот (овоз узатиш) вазифасида мазкур жилваи ваҳдониятни ва мазкур ажойибни кўрсатгани ҳамда залолатнинг ҳадсиз маҳолиятини намоён этгани каби, унсури ҳавоийнинг бошқа аҳамиятли вазифаларидан яна бири электрик, жозиба, дофиъа, зиё каби бошқа латоифни узатишда ҳам чалкаштирмай, мунтазаман овоз узатиш вазифаси бажараётган айни дамда бу вазифаларни ҳам бажариши ва яна айни шу дамда бутун наботот ва ҳайвонотга танаффус ва талқиҳ (қўшилиш, чангланиш) каби ҳаётга зарур лавозимотни камоли интизом ила тадорик этаётир. Илоҳий амр ва ироданинг бир арши эканини қатъий бир суратда исбот этаётир ва гаранг табиат ва қоришиқ, ҳадафсиз сабаблар ва ожиз, жомид, жоҳил моддалар бу саҳифаи ҳавоиянинг китобатига ва вазифаларига аралашишининг ҳеч бир жиҳат-ла эҳтимоли ва имкони йўқлигини айнал-яқийн даражасида исбот этганига қатъий қаноат келтирдим.

Аудио мавжуд эмас