ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 123
(1-156)
Жуда Азиз, кўп Муборак ва

кўп Шафқатли Устоз Афандимиз!

Эскидан қандай аччиқ кунларни, қандай қаро кунларни кечирдик. Ҳаттоки, болаларимизнинг Қуръон дарсига боришлари ҳам тақиқланганди. Мактабларда ҳам дин дарслари тўхтатилган эди. Рисолаи Нур ёзганлар маҳкамаларга бериларди. Сиз, жуда муборак Устозимизга дин душманлари кўп азиятлар бердилар. Кўп жафолар чектирдилар. "Рисолаи Нур ёзди, динга янгидан буюк бир қувват берди, Мусулмонликни олға сурди," дея, сизни ўлимга маҳкум этишга интилдилар. Биз у ачинарли кунларда йиғладик., сихтадик, "Ё Раббий! Устозимизни муҳофаза айла. Динимизга, Устозимизга, Рисолаи Нурга душманлик қилганларга қахр айла!" дея Аллоҳга ёлвордик. Кўпинча қон йиғлардик. Ниҳоят Жаноби Ҳақ сиз Устозимизни муҳофаза этди; динсизлар енгилдилар. Мусулмонликни йўқ қилишга қасд қилганлар яксон бўлдилар. Сиз Устозимиз диний хизматингизда музаффар бўлдингиз. Миллатимизни динсизларнинг зараридан қутқардингиз, зафарлар қозондингиз. Мусулмонларнинг масъуд кунлар кечиришига сабабчи бўлдингиз. Бу сояда диний истиқлолимизга, диний ҳурриятимизга эришдик. Рисолаи Нур матбааларда кўп-кўп босила бошлади., биз аёллар жуда масрур бўлдик.

Аудио мавжуд эмас