ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | ХОНИМЛАР РАҲБАРИ | 124
(1-156)

Нурларимизни босилганини кўриб янгидан дунёга келгандек севинчлар ичида қолдик. Бизга минлаб тилло тақинчоқлар, олтинлар, олмослар берсалар эди, ипакдан, атласдан либослар кийдирсалар эди, бизни бу даража мамнун этолмасдилар. Рисолаи Нурни бостирмоқ, динга, иймонга энг биринчи, энг буюк хизматдир.

Устоз Афандимиз!

Дину иймон ишқи ила, Мусулмонлик туйғуси ила масъуд бўла оладиган биз оналар, болаларимизга Қуръони Кариймни ўргатяпмиз. Рисолаи Нурга ҳаракат қилдиряпмиз. Рисолаи Нурнинг иймон, исломият дарслари ила тарбия қилишга интиляпмиз. Уйларимиз биттадан мадрасаи Нурия бўлаётир, алҳамдулиллоҳ. Агар болаларимизга Рисолаи Нур ўқитмасак, бу замоннинг йўлдан оздирувчи таҳликаларига тушадилар, одатларига берилиб кетадилар, ёмонликларини тақлид этадилар. Бизнинг бошимизга дарду бало бўладилар. Охиратда ҳам, "Иймонимизни нега қутқармадингиз?" дея ота-оналарига даъво қиладилар. Шунинг учун севикли фарзандларимизнинг қалбига Рисолаи Нур севгисини сингдиряпмиз. Аёлларнинг болаларига бўлган шафқатлари кучлидир. Агар болаларнинг абадий бўлган охират ҳаётларини қутқарадиган иймон дарслари берилмай, бунда сустлик қилинсаю, ёлғиз вақтинчалик фоний дунё ҳаётига ҳаракат қилдирилса, у вақт болаларга бўлган шафқат, ўз ўрнига сарфланган бўлмайди. Бу шафқат боланинг ҳам дунёда, ҳам охиратда фалокатига сабаб бўлади.

Аудио мавжуд эмас