ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 100
(1-164)

Эй бу рисолани инсоф билан мутолаа этган қардош! "Нима учун бу "Ўнинчи Сўз"ни бирдан тамомийла англай олмаяпман", демагин ва батамом англамаганинг учун сиқилма. Чунки Ибн Синодек бир дохийи ҳикмат ҳам:

демиш. "Имон келтирамиз. Аммо ақл бу йўлда етолмас", дея ҳукм этмиш. Ҳам бутун Уламои Ислом: *’Ҳашр нақлий бир масаладир. Унинг далили нақлдир. Ақл билан унга етилмас", дея бир овоздан ҳукм чиқарганлар. Албатта, бу қадар чуқур ва маънан жуда юксак бир йўл бирданига бир жаддаи умумийяи ақлийя ҳукмига чиқолмас. Тақлиди синган ва таслими бузилган бу асрда Қуръони Ҳакиймнинг файзи ила ва Холиқи Роҳиймнинг раҳмати ила у теран ва юксак йўлни бу даража эҳсон этгани учун минг шукрлар этмоғимиз лозим. Чунки Имонимизнинг қутқарилишига шу кифоядир. Фаҳмлаганимиз миқдорига мамнун бўлиб, такрор мутолаа қилишлик билан зиёдалашмоғига ҳаракат қилмоғимиз лозим. Ҳашрга ақл билан етилмаслигининг бир сири шудирки, Ҳашри Аъзам Исми Аъзамнинг тажаллиси ила бўлганидан Жаноби Ҳақнинг Исми Аъзамининг ва ҳар исмининг аъзамий мартабасидаги тажаллиси ила зоҳир бўлган афъоли азимани кўрмак ва кўрсатмак билан Ҳашри Аъзам баҳор каби қулай исбот ва қатъий идрок ва таҳқиқи имон этилади.Бу ’Унинчи Сўз"да Қуръон файзи ила шундай кўрилди ва кўрсатилди. Йўқса, ақл тор ва кичик дастурлари билан ўз бошига ўзи қолса, ожиз қолади, тақлидга мажбур бўлади...

Аудио мавжуд эмас