ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 102
(1-164)

Иймоннинг бир қутбини кўрсатадиган бу самовий Ояти Кубронинг ва Ҳашрни исбот этадиган бу муқаддас ва улуғ далилларининг бир нуқтаи акбари ва бир ҳужжати аъзами бу ’Тўққизинчи Шуъа"да баён этилади. Латиф бир Инояти Раббониядирки, бундан ўттиз йил муқаддам ээски Саид ўзи ёзган тафсир муқаддимаси бўлмиш "Муҳокамот" номидаги асарининг охирида: "Иккинчи мақсад. Қуръoндаги Ҳашрга ишора этгувчи икки оят тафсир ва баён этилади:

деган бўйи тўхтаган, бошқа ёзолмай қолган эдим. Холиқи Роҳиймимга Ҳашрга оид далиллари ва ишоратлари ададича шукр ва ҳамдлар бўлсинким, ўшандан ўттиз йил ўтиб тавфиқ эҳсон айлади. Ва бундан тўққиз- ўн йилча аввал у икки оятдан биринчиси бўлмиш:

деган Фармони Илоҳийнинг икки порлоқ ва жуда қувватли ҳужжатлари ва тафсири бўлган "Ўнинчи Сўз"ни ҳамда "Йигирма тўққизинчи Сўз"ни инъом этди, мункирларнинг овозини ўчиртирди. Яна тўққиз ва ўн йил кейин эса, иймони ҳашрийнинг ҳар қандай ҳужумга бардошли у икки метин қалъасидан иккинчиси бўлмиш бошда зикр этилган ояти акбарнинг тафсирини бу рисола ила икром этди. Хуллас, бу "Тўққизинчи Шуъа" мазкур оятлар ила ишора этилган тўққиз "Олий Мақом" ва бир муҳим "Муқаддима"дан иборатдир.

Аудио мавжуд эмас