ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 104
(1-164)

Жаннатнинг бир қушига айланди. Жаннатда кезади, биздан ҳам гўзал яшайди", дейди, таскин топади. Акс ҳолда, у заиф бечораларнинг қўрқув тўла кўзлари олдида ўзи каби болаларнинг ва ё катталарнинг ҳар вақт рўй бериб турган ўлимлари уларнинг бардошларини ва қувваи маънавияларини яксон қилиб, кўзлари билан бирга, руҳ, қалб, ақл каби жами латифаларини ҳам шу янглиғ йиғлаттирган бўлур эди. Ё маҳв этар ва ё девона бир бадбахт ҳайвон қилиб қўяр эди...

• Иккинчи далил: Навъи инсоннинг ярмини ташкил этгувчи кекса ва қариялар шундоқ олдиларида кутиб турган қабрга қарши фақат ҳаёти ухровияга ишонч билангина бардош қила оладилар. Ва кўп томондан боғланиб қолганлари ҳаётларининг яқинда сўнмоғига, гўзал дунёларининг беркилмоғига муқобил бир тасалли топа оладилар. Бир боладай бўлиб қолган таъсирчан руҳлари ва мизожларига ўлим ва заволдан келадиган аламли ва даҳшатли маъюсиятни фақат боқий ҳаётга умид билангина енга оладилар. Акс ҳолда, шафқатга лойиқ у муҳтарам мургаклар ва хотиржамликка, қалбий истироҳатга жуда муҳтож у ташвишдаги оталар ва оналар шундай бир руҳий вовайло ва шундай бир қалбий изтаробни ҳис этар эдиларки, бу дунё улар учун зулмотли бир зиндонга, ҳаёт эса, қайгули бир азобга айланган бўлур эди.

Аудио мавжуд эмас