ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 106
(1-164)

Бу ҳақиқий ҳурмат ва самимий марҳамат эса, абадий бир дўстлик, доимий бир ҳамроҳ, сармадий бир баробарлик, чексиз бир замон ва ҳудудсиз бир ҳаётда бирбири билан падарона, фарзандона, биродарона ва дўстона муносабатлар бўлиши керак, деган фикр ва ақида билангина давом эта олади. Масалан, бир чол бундай ўйлайди: "Менинг бу маҳрамим абадий бир оламда, абадий бир ҳаётда доимий бир рафиқаи ҳаётимдир. Ҳозирги кексалигининг ва хунуклигининг зарари йўқ. Чунки абадий бир гўзаллиги бор ва бир кун у ўзига қайтиб келади. Бундай бир доимий ҳамроҳ-ҳамнафаслигимиз ҳаққи-ҳурмати, ҳар қандай фидокорликни ва марҳаматни қиламан", дея кампирини гўзал бир ҳури янглиг кўриб, унга муҳаббат, шафқат ва марҳамат кўрсатади. Акс ҳолда, яъни, қисқагина бир-икки соатлик сурий рафақотдан кейин абадий бир фироқ ва айрилиққа дучор бўладиган ҳамроҳ-ҳамнафасликдан ғоят сурий, муваққат ва асоссиз бир риққати жинсия ва бир мажозий марҳамат ва бир носамимий ҳурматгина пайдо бўлади. Ҳолбуки, риққати жинсия - ҳамжинсига шафқат ҳисси ҳайвонларда ҳам бордир. Ва худди ҳайвонларда бўлгани сингари, бошқа манфаатлар ва бошқа ғолиб ҳислар у ҳурмат ва марҳаматни мағлуб этиб, дунё жаннатини жаҳаннамга айлантиради...

Хуллас, қайта тирилишликка ишонмоқликнинг юзлаб натижаларидан бири навъи инсоннинг ҳаёти ижтимоийяжига тааллуқлидир.

Аудио мавжуд эмас