ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 108
(1-164)

Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссолату вассаламнинг Рисолатига далолат этгувчи жамики мўъжизалари ва Нубувватининг барча далиллари ва ҳаққониятининг жами бурҳонлари ҳақиқати ҳашриянинг ҳақлигини кўрсатади ва исбот этади. Чунки ҳаёти давомида бу Зот қилган барча даъво аввало ваҳдоният масаласида, ундан сўнгра Ҳашр масаласида марказлашади. Бундан ташқари, умум пайғамбарларни тасдиқ этган ва тасдиқ эттирган ҳамма мўъжизалари ва ҳужжатлари ҳам айни шу ҳақиқатга шаҳодат этади. Яна,

калимасининг шаҳодатини очиқ далил даражасига чиқарувчи нинг шаҳодати ҳам айни шу ҳақиқатни кўрсатади. Яъни:

Бошда Қуръони Мўъжизул Баённинг ҳаққониятини исбот этгувчи жами мўъжизалари, ҳужжатлари ва ҳақиқатлари ҳақиқати ҳашриянинг ҳақлигига ва албатта рўёбга чиқишига шаҳодат этиб, исботлайдилар. Чунки Қуръоннинг деярли учдан бир қисми Ҳашр масаласидан иборатдир ва кўпгина қисқа суралари ҳам ғоят қувватли ҳашрий оятлар билан бошланади. Минглаб оятлари очиқчасига ва ишоратан айни ҳақиқатдан хабар беради. Исбот этади, кўрсатади.

Аудио мавжуд эмас