ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 110
(1-164)

Ажабо, бир султоннинг биргина ишоратани ёлгонга чиқармаслик учун баъзан бир ҳарбий ўрду ҳаракатга келиб, урушга киргани ҳолда, жуда жиддий ва иззатли Султоннинг минглаб сўзлари, ваъдалари ва таҳдидларини ёлгонга чиқармоқ мақбулмидир ва У ноҳақ бўлуви мумкинмидир?!

Ажабо, сонсаноқсиз руҳларга, ақлларга, қалбларга, нафсларга ҳақ ва ҳақиқат доирасида ўн уч асрдан бери тўхтовсиз равишда ҳукм этиб келаётган, тарбия ва идора қилаётган бу маънавий Султони Зийшоннинг биргина ишорати шундай бир ҳақиқатни исбот этмоққа кифоя экан, бу ҳақиққати ҳашрияни минглаб очиқ далиллар ила кўрсатиб, исбот қилганидан кейин ҳам у ҳақиқатни танимаган бир жоҳил аҳмоқ учун жаҳаннам азоби лозим бўлмасми ва бу азоб унинг учун айни адолат эмасми?!

Ҳамда ҳар бири ўз замонига ва ўз даврига ҳукм этган жамики самовиий саҳифалар ва муқаддас китоблар ҳам бутун истиқболга ва умум замонларга ҳукмрон бўлган Қурьоннинг тафсилот ила, изоҳот ила такрор ва такрор баён этгани ва исбот қилгани ҳақиқати ҳашрияни ўз асрларига ва замонларига кўра қатъий қабул этадилар.

Аудио мавжуд эмас