ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 112
(1-164)

ва бу фоний оламда роҳиймона жилвалари, намуналари кўрилаётган эҳсонотингнинг янада ойдин бир тарзда Дори Саодатда давом этмоғига ва боқий қолмоғига; ва бу қисқа ҳаёти дунёвияда уларни завқ ила тамоша қилаётган ва муҳаббат ила ошно бўлаётган муштоқларнинг абадий ҳаётда ҳам дўст бўлиб қолмоқларига ва бирга юрмоқларига ижмоъ ва иттифоқ ила шаҳодат, далолат ва ишорат қиладилар.

Ҳам, юзлаб очиқравшан мўъжизаларингга ва қатъий оятларингга таянган ҳолда, бошда Расули Акрам ва Қуръони Ҳакийминг, сўнгра барча нуроний руҳларнинг соҳиблари бўлмиш пайғамбарлар ва барча мунаввар қалбларнинг қутблари бўлмиш валийлар ва жамики ўткир, нурли ақлларнинг маъданлари бўлмиш сиддиқийнлар барча Суҳуфи Самовияда ва Кутуби Муқаддасада сен такрортакрор қилганинг минглаб ваъдаларингга ва таҳдидларингга суянган ҳолда; ҳамда сенинг охиратни иқтизо этгувчи қудрат, раҳмат, иноят, ҳикмат, жалол ва жамол каби муқаддас сифатларингга ва шаънларингга ва сенинг Иззати Жалолингга ва Салтанати Рубубиятингга эътимод этган ҳолда;

Аудио мавжуд эмас