ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 114
(1-164)

Бундай бир ниҳоятсиз зулмдан ва беҳад бир хунукликдан сенинг ул чексиз адолатингни, ниҳоятсиз Жамолингни ва ҳадсиз Раҳматингни бениҳоя муқаддас тутамиз. Ва бутун қувватимизла иймон келтирамизки, сенинг ул юз минглаб содиқ элчиларинг ва Салтанатингнинг бағоят тўғри далолатчилари бўлмиш анбиё, асфиё, авлиёларинг ҳаққал-яқийн, ъайнал-яқийн, ъилмал-яқийн суратида ухровий раҳмат хазиналарингга, олами бақодаги эҳсонотингнинг дафиналарига ва Дори Саодатда батамом намоён бўлгувчи гўзал исмларингнинг хориқо жилваларига шаҳодатлари ҳақ ва ҳақиқатдир. Ва ишоратлари тўғри ва мутобиқдир. Ва башоратлари содиқ ва воқеъдир. Ва улар ҳақиқати акбари ҳашрия жамики ҳақиқатларнинг манбаъи, қуёши ва хомийси бўлган "ҲАҚ" исмингнинг энг юксак нури эканлигига иймон келтирган ҳолда, сенинг амрингга биноан сенинг қулларингга Ҳақ доирасида дарс бериб келмоқдалар. Ва ҳақиқатнинг ўзгинасида таълим бермоқдалар. (Ё Робб! Уларнинг дарс ва таълимларининг ҳаққиҳурмати учун бизга ва "Ризолаи Нур" талабаларига иймони комил ва ҳусни хотима бер! Ва бизларни ул зотларнинг шафоатларига ноил айла, омийн...)

Аудио мавжуд эмас