ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 117
(1-164)

"Бу тор жойда, аралаш-қуралаш ва бир-бирининг ичида ёзилган бу баҳор китобидан ҳам осонроқ шаклда кенг бир ерда гўзал ва ўлмас бир китоб ёзажакман ва сизларга ўқиттиражакман", дея жамики фармонларида у китоб ҳақида баҳс юритган экан, албатта ва ҳарҳолда, у китобнинг асли ёзилган, ҳашр ва нашрни рўёбга чиқариш ила ҳошиялари ҳам ёзилажакдир! Ва барчанинг дафтари аъмоли унда қайд этилажакдир.

Ҳам, бу Замин ўз багридаги махлуқотининг кўплиги жиҳати билан ва узлуксиз ўзгаришдаги юз минглаб хил завил-ҳаёт ва забил-арвоҳга маскан, манба, фабрик, ташҳиргоҳ ва машҳари бўлиши эътибори ила, бу коинотнинг қалби, маркази, хулосаси, натижаси ва сабаби хилқати сифатида шундай бир буюк аҳамияти борки, ўзи кичик бўлишига қарамай, улкан самовотга тенг қўйилгандир. Самовий фармонларда доимо: дейилади.

Аудио мавжуд эмас