Ва модомики коинотнинг соҳиби заминни ва заминдан навъи инсонни танлаб олиб, унга ғоят буюк бир мақом, бир аҳамият бергани янглиғ навъи инсон ичидан ҳам ўзининг Рубубийятидан кўзлаган мақсадларига мувофиқ келган ва иймону таслим ила ўзларини Унга севдирган ҳақиқий инсонлар бўлмиш анбиё, авлиё в^ асфиёларни танлаб олиб, ўзига дўст ва мухотаб қилиб, уларга мўъжизалар ва тавфиқлар бериб икром эттан, душманларини эса, самовий зарбалар ила азоблаётир экан...
Ва бу қийматли ва севимли дўстларининг ичидан ҳам уларнинг имоми ва фахри бўлмиш Муҳаммад алайҳиссолату вассаламни танлаб олиб, Курраи Арзнинг ярмисини ва навъи инсоннинг бешдан бирини узоқ асрлардан бери ул муборак Зотнинг нури ила нурлантириб турибди... худди бу коинот Унинг учун яратилгандек, жамики ғояларни У орқали ва Унинг дини ила ва Қуръони ила намоён этаётир; ва у ғоят қийматли, миллионлар санагача яшай оладиган ҳадсиз хизматларининг ҳақини чексиз бир замонда олмоққа мустаҳак ва лойиқ бўлгани ҳолда, ғоят кўп машаққатлар ва мужоҳадалар ичра ўтадиган олтмиш уч йилдай қисқа бир умр берилди.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى