ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 119
(1-164)

ва шу ғоят ожизлиги ва фақирлиги устига яна ҳадсиз эҳтиёжлари ва аламлари бўлгани ҳолда қуввати ва ихтиёридан устун бўлмиш улкан Курраи Арзни шу навъи инсонга лозим ҳар турли маъданларга кон, ҳар турли таомларга омбор, ҳушига ёқадиган ҳар турли молларга тўла бир дўкон қилиб қўйган ғоят кучли ва ҳикматли ва шафқатли бир Мутасарриф борки, ул Зот навъи инсонга шу тарз боқади, парваришлайди ва истаган нарсаларини беради экан...

Ва модомики ҳақиқати шундай бўлган бир Робб ҳам инсонни севади, ҳам ўзини инсонга севдиради; ҳам боқийдир, ҳам боқий оламлари бор; ҳам ҳар ишни адолатла ҳал этади ва ҳар нарсани ҳикматла яратади; ҳам бу қисқа ҳаёти дунёвияда ва бу қисқагина умри башарда ва бу муваққат ва фоний заминда у Ҳокими Азалийнинг салтанатининг ҳашмати ва ҳокимиятининг сармадияти қарор топмаётир; ва навъи инсонда кўринаётган ва коинотнинг интизомига, адолат ва мувозаналарига ва ҳусни жамолига зид ва қарши жуда катта зулмлари ва исёнлари ҳамда валинеъматига - уни шафқатла парвариш этган Зотга қарши хиёнатлари, инкорлари, куфрлари бу дунёда жазосиз қолиб, ғаддор золим ҳаётини роҳатда, бечора мазлум эса умрини машаққатлар ичида кечираётир экан, агар қайта тирилиш бўлмаса, у гаддор золимлар ҳам, у маъюз мазлумлар ҳам вафот ила бир хил натижа топар эдиларки, бу эса, аломатлари умум коинотда кўриниб турган Адолати Мутлақнинг моҳиятига бутунлай зиддир ва адолат соҳиби бўлмиш ул ЗСУГ бу ишни шундоқ қолдирмас, бу ҳолга рози бўлмас!

Аудио мавжуд эмас