ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 116
(1-164)

Ва модомики бу коинотда ва барча жонзотларда ғоят ҳашматли, ҳикматли ва шафқатли бир Рубубийяти Мутлақа бор ва у ҳар нарсада кўринаетган экан, албатта, ул Рубубийятнинг ҳашматини тубанликдан ҳикматини беҳудаликдан, шафқатини туҳматдан асрагувчи абадий бир Дори Саодат бўлажак ва у ерга кирилажакдир.

Ҳам, модомики кўзга кўриниб турган бу ҳадсиз инъомлар, эҳсонлар, лутфлар, карамлар, иноят ва раҳматларнинг барчаси ғайб пардаси орқасида бир зоти Роҳмани Роҳиймнинг борлигини сўнмаган ақлларга, ўлмаган қалбларга кўрсатаётган экан, албатта, инъомни истеҳзодан, эҳсонни ёлғонламакдан, иноятни адоватдан, раҳматни азобдан ва лутфу карамни хоинликдан ажратиб, эҳсонни эҳсон ва неъматни неъмат этадиган бир Олами Боқийда бир ҳаёти боқия бор ва бўлажакдир.

Ҳам, модомики баҳор фаслида заминнинг тор саҳифасида, хатосиз равишда, юз минглаб китобни бир-бирининг ичида ёзгувчи бир Қалами Қудрат ва кўз ўнгимизда тинимсиз ишлаётир экан; ва ул қалам эгаси юз минг карра аҳд ва ваъда ила:

Аудио мавжуд эмас