ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 115
(1-164)

Ҳам, Қуръоннинг, балки бутун самовий китобларнинг ҳаққониятини исбот қиладиган барча далил ва ҳужжатлар ҳамда Ҳабибуллоҳнинг, балки жами анбиёларнинг нубувватларини исбот этадиган барча мўъжиза ва бурҳонлар охиратнинг ҳақлигига қандай далолат қилсалар, худди шунингдек, Вожибул Вужуднинг борлигига ва бирлигига шаҳодат этадилган жуда кўп далил ва ҳужжатлар ҳам ҳаммаси тўласича Рубубийят ва Улуҳийятнинг энг буюк мадори ва мазҳари бўлган Дори Саодатнинг ва Олами Бақонинг борлигига ва бир кун келиб очилмоғига шундай шаҳодат этадилар. Чунки Зоти Вожибул Вужуднинг ҳам мавжудияти, ҳам жамики сифатлари, ҳам аксар исмлари, ҳам Рубубийят, Улуҳийят, Раҳмат, Иноят, Ҳикмат, Адолат сингари васфлари ва шаънлари лозим даражада охиратни иқтизо қилади; ва вожиб даражасида боқий бир оламнинг кераклигини кўрсатади; ва зарурат даражасида мукофот ва жазо учун ҳашрни ва нашрни истайди.

Ҳа, модомики Азалий ва Абадий бир Аллоҳ бор экан, албатта, Салтанати Улуҳийятининг битмас-туганмас мадори бўлган охират ҳам бордир.

Аудио мавжуд эмас