ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 118
(1-164)

Ва модомики навъи бани Одам бор ва у шундай моҳиятдаги Заминнинг ҳар тарафига ҳукмини ўтказади ва аксар махлуқотни тасарруф қилади; ҳам аксари жонли мавжудотни бўйинсундириб, ўз атрофига тўплаган; ва Заминнинг аксар маснуъотини ўз ҳавасотининг ўлчовлари ва эҳтиёжоттининг дастурлири ила шундай чиройли равишда тартиблайди, намойиш этади, зийнатлайди ва ғоят антиқа навъларини рўйхатга олганмисол жамлаб безатадики, нафақат инс ва жиннинг назарларини, балки самовот аҳлининг ҳамда коинотнинг назари диққатларини ва тақдирларини, коинот соҳибининг назари истеҳсонини жалб этади ва бу билан ғо’ят катта бир аҳамият ва қиймат олади; ва бу жиҳатдан бу коинотнинг ҳикмати хилқати ва буюк натижаси ва қийматли меваси ва Ернинг халифаси эканини фанлари, санъатлари ила кўрсатади; ва динёда Сонеъи Оламнинг мўъжизали санъатларини бағоят гўзал равишда намойиш қилаётгани ва бир низом бераётгани учун бу навъи Бани Одам ҳар қанча исёни ва куфри билан бирга дунёда қолдирилиб, азоби кечиктирилаётир ва бу хизмати эвазига мухлат берилиб, маваффақиятга эришаётир экан...

Ва модомики бундай моҳиятдаги навъи Бани Одам мизожи ва хилқати жиҳатидан ғоят заиф ва ожиздир;

Аудио мавжуд эмас