ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 96
(1-164)

Қодийри Мутлақнинг зотий, ниҳоятсиз ва ғоят мукаммал бўлган қудратининг нуроний тажаллиёти ва малакутийяти ашёнинг шаффофийяти ҳамда ҳикмат ва қадарнинг интизомоти ва ашёнинг таквиний амрларига мукаммал тобеълиги, мумкинотнинг вужуди ва адамининг мусоватидан иборат бўлган имконидаги мувозанаси сири озкўп, каттакичик Унга мусови бўлганидек, бутун инсонларни биргина инсон каби бир наъра билан Ҳашрга келтира олади.

Ҳам бир нарсанинг қувват ва зааф жиҳатадан мартабаси у нарсанинг ичига зиддининг мудохаласидир. Масалан, ҳароратнинг даражоти - совуқнинг мудохаласидир. Гўзалликнинг мартабаси чиркинликнинг мудохаласидир. Зиёнинг табақоти қоронгуликнинг мудохаласидир. Лекин бир нарса зотий бўлса, оризий бўлмаса, зидди унга мудохала этолмайди. Чунки ўзаро мудохала учун икки зиднинг жамъи лозим бўлади. Бу эса маҳолдир. Демак, асл, зотий бўлган бир нарсанинг мартабалари йўқдир. Модомики Қодийри Мутлоқнинг қудрати зотийдир, мумкинот каби оризий эмасдир ҳамда мутлақ камолда экан, унинг зидди бўлган ожизликнинг унга мудохаласи маҳолдир. Демак, бир баҳорни яратиш Зоти Зулжалолга бир чечакни яратишчалик оддийдир. Агар сабабларга берилса, бир чечакни яратиш бир баҳорни яратишдек оғир келар эди. Ҳам бутун инсонларни тирилтириб, нашр этиш бир зотни тирилтиришдек осон ва қулайдир.

Аудио мавжуд эмас