ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 95
(1-164)

Ҳам "Шаффофийят сири ила" бир зарраи шаффофанинг кичик кўз қорачиғи Қуёшнинг аксини сигдира олишида денгизнинг кенг сатҳига тенгдир.

Ҳам "Интизом сири ила’’ бармоғи билан ўйинчоқ кемасини итарган бир кичкинтой бола улкан ҳарбий кемани ҳам итара олади.

Ҳам "Имтисол сири ила" бир нафар аскарни биргина "Юр!" амри билан ҳаракатлантарган қўмондон улкан лашкарни ҳам айни калима билан ҳаракатга келтиради.

Ҳам "Мувозана сири ила" жавви фазода бир тарози бор, фаразан у сезгир ва бениҳоя катта, унинг икки палласига иккита ёнғоқ қўйилса, уларни дарров сезади. Ва икки қуёшни ҳам ичига олиб тортади. Икки палласидаги иккала ёнгоқдан бирини осмонга, бирини ерга туширадиган қувват бор ва айни шу қувват билан икки қуёшнинг бирини аршга кўтариб, бирини фаршга туширади.

Модомики шу оддий, нуқсонли, фоний мумкинотда нуронийят ва шаффофийят ва интизом ва имтисол ва мувозана сирлари ила энг катта нарса энг кичик нарсага тенг бўлиб, ҳадсиз-ҳисобсиз нарсалар биргина нарсага тенг бўлиб кўринар экан, албатта,

Аудио мавжуд эмас