ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 92
(1-164)

Далоили Ҳашрийя фақат биз баҳс эттан "Ўн икки Ҳақиқат"дангина иборатдир, деб зинҳор ўйлама. Ундай эмас. Чунки ёлгиз Қуръони Ҳакиймнинг ўзи юқорида ўтган бу "Ўн икки Ҳақиқат"ларни бизга дарс бергани каби, яна минглаб важиҳларга ишорат этади.

Ҳар бир важҳ шундай қувватли бир аморадирки, Холиқимиз бизни бу дори фонийдан бир дори Боқийга юборажакдир.

Ҳам зинҳор ўйламаки, Ҳашрни иқтизо этган Асмои Илоҳийя, баҳс этганимиздек, фақат (Ҳакийм, Карийм, Роҳийм, Одил, Ҳафийз) исмларига хосдир, деб. Ундай эмас. Балки коинотнинг тадбирида кўринган бутун Асмои Илоҳийя Охиратни иқтизо этади, балки истилзом этади.

Ҳам ўйламаки, Ҳашрга далолат этгувчи коинотнинг ояти таквинийяси биз юқорида баҳс этганларгагина хосдир, деб. Ундай эмас. Балки аксар мавжудотнинг ўнг-сўлга очиладиган пардалар каби важҳлари ва кайфиятлари бордирки, бир важҳи Сониъга шаҳодат этса, дигар важҳи Ҳашрга ишорат этади. Масалан, инсоннинг аҳсани тақвимдаги ҳусну маснуъийяти Сониъни кўрсатгани каби, у аҳсани тақвимдаги қобилийяти жамиъаси ила қисқа бир вақтда завол бўлиши Ҳашрни кўрсатади. Баъзи кара бир жиҳатла икки назар ила қаралса, ҳам Сониъни, ҳам Ҳашрни кўрсатади.

Аудио мавжуд эмас