ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 89
(1-164)

сўнг уни мустаъид бўлгани ва муштоқ ва лойиқ бўлгани бир Дори Абдийга юбормасдан, ҳақиқати инсонийяни ибтол қилароқ ўзининг ҳаққонийятига тамоман зид ва ҳақиқат назарида чиркин бир ҳақсизлик қилсин?!

Ҳам ҳеч мақбулмидирки, Ҳокими Билҳақ, Роҳийми Мутлақ инсонга шундай бир истеъдод бериб, еру осмонлар ва тоглар таҳаммулидан қочган Омонати Куброни таҳаммул этиб, яъни, кичкинагина, жузъий ўлчовлари ила, санъатчалари ила Холиқининг муҳит сифатларини, куллий шуунотини, ниҳоятсиз тажаллиётини ўлчаб-билиб ва ҳам ерда энг нозик, нозанин, ноздор, ожиз, заиф яратиб, ҳолбуки, ернинг бутун наботий ва ҳайвоний махлуқотига бир навъи танзиймот маъмури қилиб, уларнинг тасбиҳот ва ибодатларига мудохала эттириб, коинотдаги ижроати Илоҳиййяга кичик бир миқёсда бир тамсил кўрсатиб, Рубубийяти Субҳонийяни феълан ва қолан коинотда эълон эттириб, фаришталаридан устун қўйиб, халифалик мартабасини берса-ю, аммо бутун бу вазифаларининг ғояси, натижаси ва самараси бўлган абадий саодатни унга бермаса?! Уни бутун махлуқотининг энг бадбахт, энг бечора, энг мусибатзада, энг дардманд, энг залил бўлган бир паст даракасига ташлаб, энг муборак, нуроний ва олати тасъид бир ҳадияи ҳикмати бўлмиш ақлни у бечорага энг машъум ва зулмоний бир олати таъзиб қилиб, ҳикмати мутлақасига бутунлай зид ва марҳамати мутлақасига куллийян мунофи бир марҳаматсизлик этса... Йўқ ва асло!..

Аудио мавжуд эмас