ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 88
(1-164)

Модомики дунё бор ва дунё ичида бу асарлари ила ҳикмат ва иноят ва раҳмат ва адолат бор экан, демак, албатта, дунё қатъий равишда мавжуд бўлганидек охират ҳам бордир. Модомики дунёда ҳар нарса бир жиҳатдан у оламга қарар экан, демак, у ерга кетилади. Охиратни инкор этиш у дунё ва унинг ичидагиларни инкор этиш демакдир. Демак, ажал ва қабр инсонни кутгани каби, Жаннат ва Жаҳаннам ҳам инсонни кутади, кўзлайди.

n Ўн биринчи Ҳақиқат- Боби инсонийят бўлиб, Ҳақ исмининг жилвасидир.

Ҳеч мумкинмидирки, Жаноби Ҳақ ва Маъбуди Билҳақ инсонни шу коинот ичида Рубубийяти Мутлақасига ва умум оламларга, Рубубийяти оммасига нисбатан энг аҳамиятли бир банда, хитоботи Субҳонийясига энг мутафаккир бир мухотаб, мазҳарийяти асмосига энг жамиъ бир ойина қилиб, ИсмиАъзамнинг тажаллисига ва ҳар исмда топилган Исми Аъзамлик мартабасининг тажаллисига мазҳар бир аҳсани тақвимда энг гўзал мўъжизаи Қудрат ва хазинаи Раҳматнинг муштамилотини тортмоқ ва таниноқ учун энг зиёда меъзон ва воситаларга молик бир мудаққиқ ва туганмас неъматларига энг кўп муҳтож ва фанодан энг кўп мутааллим ва бақога энг кўп муштоқ ва ҳайвонот ичида энг нозик ва энг ноздор ва энг фақир ва энг муҳтож ва ҳаёти дунёвийяси жиҳатидан энг мутааллим ва энг бадбахт ва истеъдоди жиҳатидан эса энг улвий ва энг юксак суратда, моҳиятда яратсинда,

Аудио мавжуд эмас