ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 86
(1-164)

Демак, бу мавжудот ва шуъунот билан дунёга оид ғоялар ўртасидаги бу қадар нисбатсизлик қатъийян шаҳодат этардики, бу мавжудотнинг юзлари олами маънога мутаважжиҳдир: муносиб меваларни ўша ерда беради. Ва кўзлари Асмои Қудсийяга диққат этади: ғоялари ўша оламга қарайди. Ва ўзлари дунё тупроғи остида, бошоқлари олами мисолда инкишоф этади. Инсон истеъдоди даражасида бу ерда экади ва экилади, охиратда ҳосил тўплайди. Ҳа, шу нарсаларнинг Асмои Илоҳийяга ва олами охиратга юзланган юзларига боқсанг, кўражаксанки, Мўъжизаи Қудрат бўлган ҳар бир уруғнинг бир дарахтчалик ғояси бордир. Калимаи Ҳикмат бўлган ҳар бир чечакнинг 25-ҳошия бир дарахт гулларичалик маънолари бор ва ул хориқои санъат ва„ манзумаи Раҳмат бўлган ҳар бир меванинг бир дарахт меваларичалик ҳикматлари бор. Бизларга ризқ бўлмоғи эса, мингларча у ҳикматларидан биргинасидир. Яъни, вазифасини битиради, маъносини ифода қилади ва меъдамизга дафн этилади. Модомики бу фоний ашёлар бошқа ерда боқий мевалар берар, суратлар қолдирар ва бошқа жиҳатдан ҳам абадий маънолар ифода этар, сармадий тасбиҳот қилар ва инсон уларнинг шу жиҳатга юзланган юзларига боқмоқла инсон бўлар ва фонийликда боқийликка йўл бўлар эканлар, демак, бу ҳаёт ва ўлим ичида ўрмалаган, тўпланибтарқалиб турган мавжудот орасида бошқа мақсад бор. Тамсилда қусур йўқдир. Бу аҳвол тақлид ва тамсил учун ташкил ва тартиб этилган аҳволга ўхшайди.

Аудио мавжуд эмас