ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 84
(1-164)

нафсимизда ва аксар нарсаларда ҳар вақт мушоҳада этадиганимиз бу иноятни инкор этиш ва жуда кучли аморалари кўриниб турган шу адолатни инкор этишимиз 24-ҳошия ва ҳар ерда кўриб юрганимиз шу марҳаматни инкор этишимиз лозим бўлгани сингари, коинотда шоҳиди бўлаётганимиз бу ҳакиймона ижроат ва кариймона феъллар ва роҳиймона эҳсонларнинг соҳибини - хаша сумма хаша! - бузуқ бир ўйинчи, гаддор бир золим деб қабул этишимиз лозим бўлади. Бу эса, мутлақо маҳол бўлган бир инқилоби ҳақиқатдир. Ҳатто ҳар нарсанинг борлигини ва ўз нафсининг вужудинида инкор этган аҳмоқ сўфастоийлар ҳам бунақа тасаввурга осонликча яқинлашолмайдилар...

24-ҳошия. Адолат икки қисмдир бири мусбат, иккинчиси манфий. Мусбати - ҳақ соҳибига ҳақини беришдан иборатдир. Бу қисм адолатнинг бу дунёда очиқ кўриниб тургувчи иҳотаси бор. Чунки, "Учинчи Ҳақиқат"да исбот этилгани каби, ҳар нарса ўзидаги истеъдод лисони, фитрий эҳтиш лисони ва изтирор лисони ила Фотири Зулжалолдан истаган бутун матлубларини, вужуд ва ҳаётига лозим бўладиган бутун ҳуқуқини махсус мезонлар, муайян ўлчовлар ила билмушоҳада беряпти. Демак, бу қисм адолат вужуд ва ҳаёт даражасида қатьий бордир.

Аудио мавжуд эмас