ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 81
(1-164)

Бир тариқчалик аҳамияти бўлмаган дунёвий бақосини ғоя қилсин?! Ва буларни, токи улар ҳақиқий ва лойиқ ғояларини берсинлар учун, Олами Маънога уруғлар, Олами Охиратга бир экинзор қилмасин?! Ва бу қадар муҳим интифолоти муҳиммани ғоясиз, бўш, абас қолдирсин?! То асл ғоялари ва меваларини кўрсатсинлар учун, уларнинг юзини маъно оламига ва охират оламига қаратмасин?! Ҳа, ҳеч мумкинмидирки, бу нарсаларни бундай хилофи ҳақиқат қилиш билан ўзини ҳақиқий сифатлари бўлмиш Ҳакийм, Карийм, Одил, Роҳиймнинг зидди хаша сумма хаша! - қилиб кўрсатиб, ҳикмат ва карамига, адолат ва раҳматига далолат этгувчи бутун коинотнинг ҳақиқатларини ёлгонга чиқарсин?! Бутун мавжудотнинг шаҳодатларини рад этсин? Бутун маснуъотнинг далолатларини баттол қилсин?

Ҳам ҳеч ақл қабул этарми ки; инсоннинг бошига ва ичиндаки туйғиларига сочлари соничалик вазифалар берсину унга фақатгина бир толачалик дудёвий ҳақ берсин? Адолати ҳақиқиясига тезкари ўлароқ ва ҳикмати ҳақиқиясига ҳам зид, бемаъни иш қилсин?!Ҳам ҳеч мумкинмидирки, бир дарахтга таққан натижалар мевалари миқдорича ҳар бир зиҳаётга, балки тил каби ҳар бир аъзосига, балки ҳар бир маснуъга у даражада ҳикматларни,

Аудио мавжуд эмас