ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 80
(1-164)

Ҳеч мумкинмидирки, бу бебақо дунё меҳмонхонасида ва давомсиз майдони имтиҳонда ва бу саботсиз ташҳиргоҳи Арзда бу қадар очиқ бир ҳикмат, бу қадар зоҳир бир иноят ва бу қадар чексиз бир марҳамат асарларини кўрсатаётган Моликул Мулку Зулжалолнинг доираи мамлакатида, Олами Мулк ва Малакутида доимий масканлар, абадий сокинлар, боқий мақомлар, муқим махлуқлар бўлмасдан, шу кўринган ҳикмат, иноят, адолат, марҳаматнинг ҳақиқатлари йўққа инсин?!

Ҳам ҳеч мумкинмидирки, Ул Зоти Ҳакийм, бу инсонни бутун махлуқот ичра ўзига куллий мухотаб, ҳар нарсани жамлаган бир ойина қилиб, бутун раҳмат хазиналарининг муштамилотини унга тоттирсин, бутун исмлари ила Ўзини унга билдирсин, уни севсин ва севдирсинда, кейин бу бечора инсонни ул абадий мамлакатига юбормасин?! Ул доимий саодатгоҳга даъват этиб масъуд қилмасин?!

Ҳам ҳеч маъқулмидирки, ҳатто уруғдек бир мавжудотга дарахт бўлишдек вазифа масъулиятни юкласин, чечаклари қадар ҳикматларни миндирсин, самаралари қадар фойдаларни тақсинда, бутун у вазифалар, ҳикматлар ва фойдалар учун дунёга юзланган ёлғиз бир уруғчалик ғоя бермасин?!

Аудио мавжуд эмас