ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 77
(1-164)

Ҳатто агар хаёлан ўзингни минг йил аввалдан бордек фараз қилсанг, кейин замоннинг икки қаноти бўлмиш мозий билан мустақбални бир-бирига рўбарў қилсанг, асрлар ва кунлар сони қадар мисоли ҳашр ва Қиёматнинг намуналарини кўражаксан. Сўнгра бу қадар намуна ва мисолларни кўриб, мушоҳада этганинг ҳолда, ҳашри жисмонийни ақлдан узоқ билиб истабъад этмоқла инкор қилсанг, нақадар телбалик бўлишини ўзинг ҳам англарсан...

Фармони Аъзам биз баҳс эттан ҳақиқатга доир нима деяётганига боқ:

Ал-ҳосил. Ҳашрга монеъ ҳеч бир нарса йўқдир. Муқтазий эса, ҳар нарсадир. Ҳа, маҳшари ажойиб бўлган бу улкан Ерни оддий бир ҳайвон каби ўлдириб яна тирилтираётган ва уни инсону ҳайвонга ёқимли бир бешик, гўзал бир кема қилган, Қуёшни уларга шу меҳмохонада ёруглик бергувчи ва иситувчи бир чироқ этган, сайёраларни малакларига тайёра қилган бир Зотнинг бу даража муҳташам ва сармадий Рубубийяти ва бу даража муаззам ва муҳит ҳокимийяти, албатта, фақат бундай ўткинчи, давомсиз, беқарор, аҳамиятсиз, ўзгарувчан, бебақо, нуқсонли, такаммулсиз дунё ишлари устидагина қурилмас ва турмас.

Аудио мавжуд эмас