ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 76
(1-164)

Ҳа, энг катта бир дарахтнинг руҳ дастурини бир нуқта каби энг кичик бир данакнинг ичида дарж этиб муҳофаза қилган Зоти Ҳакийми Ҳафийз хусусида, вафот этганларнинг руҳларини қандай муҳофаза эта олади, деб бўладими? Ва Курраи Арзни бир сопқон тоши каби айлантираётган Зоти Қодийр хусусида, охиратга кетадиган меҳмонларининг йўлидаги бу Арзни қандай кўтариб ташлайди ва ёки тарқатиб юборади, дейиш мумкинми?

Ҳам бутун зиҳаётнинг лашкарларини йўқдан, янгидан бутун жасадларининг қисмларида камоли интизомла зарраларни Амри

ила қайд этиб жойлаштирган, лашкарлар ижод этган Зоти Зулжалол, мисоли аскарий қисм суратидаги жасаднинг низоми остига кириб бирбири билан танишган зарроти асосийя ва ажзойи аслиййясини бир наъра ила қандай тўплай олади, дейиш мумкинми?

Ҳам баҳорнинг ҳашрига ўхшаш бу дунёнинг ҳар даврида, ҳар асрида, ҳатто, кечакундузнинг алмашишида, ҳатто фазода булутларнинг ижод этилиши ва йўқ этилишида ҳашрга намуна, мисол ва ишора бўлгулик нақадар нақшлар ясаганини кўзинг билан кўрмоқдасан.

Аудио мавжуд эмас