ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 74
(1-164)

Бутун дарахтларнинг, ўтларнинг илдизларини ва бир қисм ҳайюнларни айнан ўзидек тирилтириб, аввалги ҳолига қайтаряпти. Бошқаларини худди ўзидек қилиб бир мислийят суратида ижод этяпти. Ҳолбуки, моддатан фарқлари жуда оз бўлган уруғчалар на қадар чалкаш бўлмасинлар, камоли имтиёз ва ташхис ила, ғоят суръат ва вусъат ва суҳулат ичида камоли интизом ва меъзон билан олти кун ва олти ҳафта мобайнида иҳё этиляпти. Бу ишларни қила олган Зотга бирон бир нарсанинг оғир келиши, Самовот ва Арзни олти кунда яратолмаслиги, инсонни бир наъра ила нашр этолмаслиги ҳеч мумкинмидир? Асло!..

Ажабо, мўъжизакор бир котиб бўлса ва ҳарфлари ё эскирган, ёки маҳв бўлган уч юз минг китобни биргина саҳифада адаштирмасдан, хатосиз, янглишсиз, нуқсонсиз ҳаммасини баробар, ғоят гўзал бир суратда қайтадан ёзадиган иқтидори бўлса ва бир одам сенга: "Сенинг сувга тушиб кетган китобингнинг муаллифи бўлмиш бу котиб уни янгидан, бир дақиқа мобайнида ҳофизасидан тиклаб ёза олади", деса, шунда сен: "Қилолмас ва ишонмасман", дея олурмисан?! Ва ёхуд, дейлик: бир мўъжизакор Султон ўз иқтидорини кўрсатиш учун ва ё ибрат ва таназзуҳ учун бир ишорат билан тоғларни кўтариб, мамлакатларни табдил этади, денгизни қуруқликка айлантира олади. Шуларни ўз кўзинг билан кўриб.турибсан.

Аудио мавжуд эмас