ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 71
(1-164)

Ҳеч мумкинмидирки, бу маснуъотнинг Алийми Мутлақ ва Қодийри Мутлақ бўлган Сониъи муқаррарлиги ҳақида барча анбиё тавотур ила хабар берган ва бутун сиддиқийн ва авлиё ижмоъ ила шоҳидлик ваъд ва воъиди Илоҳийсини ўрнига қўймасдан, ҳошо, ожизлигини ва жаҳлини кўрсатсин? Ҳолбуки, ваъд ва ваъидининг амрлари Унинг қудратига ҳеч оғир келмас. Жуда енгил ва жуда қулай... ўтган баҳорнинг беҳисоб мавжудотини келгуси баҳорда қисман ў3и21-хошия, қисман мисоли22-хошия қилиб қайтадан яратишдек қулайдир. Ваъдни бажо келтириши ҳам бизга, ҳам ҳар нарсага, ҳам ўзига, ҳам Салтанати Рубубийятига жуда лозимдир. Ваъдга вафосизлик эса, ҳам иззати иқтидорига зиддир, ҳам иҳотаи илмийясига қаршидир. Зеро, хулфул ваъд ё жаҳлдан, ё ожизликдан келади.

21-ҳошия. Дарахт ва ўтларнинг илдизлари каби.

22-ҳошия. Япроқлар ва мевалар каби.

Эй мункир! Билурмисанки, куфр ва инкоринг билан нақадар аҳмоқона бир жиноят содир этаётирсан ва бу билан ўзингнинг ёлғончи ваҳимангни, бемаъни ақлингни, алдоқчи нафсингни тасдиқ этиб,

Аудио мавжуд эмас