ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 69
(1-164)

20-ҳошия. Ҳа, ҳозирги давримиздан то олам хилқатининг ибтидосигача бўлган замони мозий умуман вуқуъотдир. Вужудга келган ҳар бир куни, ҳар бир йили, ҳар бир асри Қалами Қадар ила расми чизилган биттадан сатрдир, биттадан саҳифадир, биттадан китобдир. Дасти Қудрат оятларининг муъжизаларини уларда камоли ҳикмат ва интизом ила ёзмишдир.

Бу даврдан то қиёматга, Жаннатга, Абадга қадар бўлган замони истиқбол - умуман имконотдир. Яъни, ўтмиш - вуқуотдир, истиқбол имконотдир. Бу икки замоннинг икки силсиласи бирбирига нисбатан муқобала қилинса, худди кечаги кунни яратган ва у кунга махсус мавжудотни ижод этган Зотнинг кечаги кунни мавжудоти билан яратишга қодирлиги ҳеч бир жиҳатдан шубҳа уйготмаганидек, гаройиб майдон бўлмиш замони мозийнинг мавжудоти ва хориқолари бир Қодийри Зулжалолнинг мўъжизоти эканлигигада ҳеч шубҳа йўқдир. Ул Қодийр бутун истиқболни, бутун мумкинотни ижод этишга, бутун ажойиботни ҳозир қилишга муқтадир эканлигига қатьий шоҳидлик билдирадилар.

Ҳа, мисол учун, бир олмани яратишга қодир зот, албатта, дунёдаги бутун олмаларни яратишга ва улкан баҳорни ижод этишгада қодир бўлмоғи керакдир. Баҳорни ижод этмаган бир олмани ижод этолмас.

Аудио мавжуд эмас