ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 70
(1-164)

Зеро, олма ҳам ўша тазгоҳда тўқилади. Бир олмани ижод этган бир баҳорни ижод эта олиши мумкин. Бир олма бир дарахтнинг, балки бир боғчанинг, балки бир коинотнинг кичрайтирилган мисолидир. Ҳам санъат нуқтаи назари билан қаралганда, каттакон дарахтаинг бутун мундарижасига эга бир уруғ бўлиш жиҳатидан шундай бир хориқои санъатдирки, ҳеч нарсадан кам эмас. Шунингдек, бугунни яратган Зот Қиёмат кунини ҳам ярата олади, баҳорни ижод этадиган Зот Ҳашрнинг ижодига ҳам муқтадир бўла олади. Замони мозийнинг бутун оламларини замоннинг йўлига камоли ҳикмат ва интизом билан тизиб кўрсатган Зот, албатта, истиқбол йўлига ҳам бошқа коинотни илиб кўрсата олади ва курсатажакдир. Бир қанча "Сўзлар"да, хусусан, "Иигирма олтинчи Сўз"да ғоят қатьий исбот этганмизки: "Ҳар нарсани қилолмаган ҳеч бир нарсани қилолмас ва биргина нарсани яратган ҳар нарсани қила олади. Ҳам нарсаларнинг ижоди ягона бир Зотга берилса, бутун нарсалар биргина нарса каби осон бўлади. Ва қулайлик пайдо қилади. Агар турли сабабларга берилса ва кўпликка боғланса, биргина нарсанинг ижоди бутун нарсаларнинг ижоди қадар мушкилотли бўлади ва имконсизлик даражасида машаққат пайдо қилади..."

Саккизинчи Ҳақиқат - Боби Ваъд ва Воъид бўлиб, Жамил ва Жалил исмларининг жилвасидир.

Аудио мавжуд эмас