ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 67
(1-164)

Кўрмаяпсанмики, улкан баҳорнинг ҳар чечакли ва мевали бутун мавжудоти ва буларнинг ўзларига яраша бутун саҳифаи аъмоллари ва ташкилотининг қонунлари ва суратларининг тимсоллари маҳдуд бир миқдор уруғчаларнинг ичида ёзилиб муҳофаза этилаётир? Иккинчи бир баҳорда, уларга кўра бир муҳосаба ичида саҳифаи аъмолларини нашр этиб, камоли интизом ва ҳикмат ила бошқа бир улкан баҳор оламини майдонга келтириш билан Ҳафийзийятнинг на қадар кучли иҳота ила рўй бераётганини кўрсатади. Ажабо, ўткинчи, оддий, бебақо, аҳамиятсиз нарсалар бундай муҳофаза қилинсада, олами ғайбда, олами охиратда, олами арвоҳда Рубубийяти оммада муҳим самара берувчи башарнинг амаллари ҳифз ичида кузатилмак суратила, аҳамиятла. забт этилмаслиги ҳеч мумкинмидир? Йўқ ва асло!

Ҳа, бу Ҳафийзийятнинг бу суратдаги тажаллисидан англашиладики, бу мавжудот Моликининг мамлакатида кечаётган ҳар ҳодисанинг осойишталигига катта бир аҳамият бор. Ҳокимият вазифасини ниҳоят даражада диққат билан адо этади. Ҳам Рубубийяти Салтанатада ғоят диққатли аҳамият ҳукм сурмоқда. Ул даражадаки, энг кичик бир ҳодисани, энг арзимас бир хизматнида ёзади, ёздиради. Мамлакатида кечаетган ҳар нарсанинг суратини турлитуман нарсаларда сақлаб қолади.

Аудио мавжуд эмас