ҲАШР БАҲСИ | ҲАШР БАҲСИ | 66
(1-164)

омонати кубро каби буюк вазифаси бўлган башарнинг Рубубийяти оммага тамос этган амалларини ва феълларини муҳофаза этмасин?! Ҳисоб элагидан ўтказилмасин?! Адолат тарозусида тортилмасин?! Шойиста жазо ва мукофот бе-рилмасин?! Йўқ, асло!..

Ҳа, шу коинотни идора этувчи Зот ҳар нарсани низом ва мезон ичида муҳофаза қилаётир. Низом ва мезон эса илм ила ҳикмат ва ирода ила қудратнинг тазоҳуридидир. Чунки кўряпмиз: ҳар маснуънинг вужуди ғоят мунтазам ва мавзун яратилаётир. Ҳам ҳаёти муддатида ўзгаргирган суратлари ҳам ҳар бири биттадан интиз-ом остида бўлгани ҳолда, ҳайъати мажмуаси-да бир интизом остидадир. Зеро, кўряпмизки, вазифаси битиши билан умрига нуқта қўйилган ва бу олами шаҳодатдан кўчиб кетаётган ҳар нарсанинг бир қанча суратларини Ҳафийзи Зулжалол алваҳи маҳфуз* ҳукмидаги ҳофизаларида ва бир турли мисолий ойиналарда ҳифз этиб, аксар тарихчаи ҳаётини уруғинда, натижасинда нақш этиб ёзиб қўймоқда. Зоҳир ва ботин ойиналарда ибқо этяпти. Масалан, инсоннинг ҳофизаси, дарахтнинг меваси, меванинг данаги, чечакнинг уруғи - булар бари қонуни Ҳафийзийятнинг азамати иҳотасини кўрсатяпти.

----------------------------------------------------------
* Еттинчи Ҳолатнинг изоҳига қаралсин.

Аудио мавжуд эмас